Ferrari янги суперкарни тақдим этди

Технология 16 Февраль 2017 7486
Фото: motor.ru

Ferrari компанияси 812 Superfast номли янги суперкарни тақдим этди. 800 кучли ушбу «грантуризмо» F12berlinetta’ни алмаштириши режалаштирилган. Бу кам нусхада чиқарилган гибридли LaFerrari’дан сўнг марканинг энг кучли серияли моделидир.

Янги машина 6,5 литрли ўн икки цилиндли двигателга эга бўлиб, у F12berlinetta’нинг яхшиланган нусхаси - F12tdf’дан 20 от кучига кучлироқ. Максимал кучга эса дақиқасига 8500 айланиш давомида етилади. Мотор иккита роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.

Орқа узатмали суперкар “юзга” 2,9 сонияда етади. Максимал тезлик эса соатига 340 километрни ташкил этади. Ferrari 812 Superfast’нинг динамик жиҳатлари F12tdf билан бир хилда. Шу билан бир қаторда, янгилик 110 килограммга оғирроқ бўлиб, 1525 килограммга тенг.

Купе тўла бошқарилувчи шасси, фаол аэродинамика, Side Slip Control тизими ва бутунлай нур диодли фараларга эга. Бундан ташқари, машина руль бошқарувининг электр кучайтиргичига эга бўлган биринчи Ferrari бўлади.

Модель Женевада март ойида ташкиллаштирладиган моторшоуда кенг оммага тақдим этилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар