Эрон армияси генерали Қосим Сулаймоний Москвага келди, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Fox News телеканали Америка разведкасидаги манбаларига таянган ҳолда. 

Маълумотларга кўра, Сулаймоний юқори лавозимли давлат мулозимлари билан учрашиш мақсадида Москвага келган. Таъкидланишича, Эрон генерали шу билан БМТ резолюциясини бузган. У БМТнинг мамлакатини тарк этиши тақиқланган кишилар рўйхатига киритилган. 

Хабар қилинишича, Сулаймоний Внуково аэропортига келган ва Россияда бир неча кун қолишни режалаштирган. 

Мазкур ташриф борасида расмий изоҳлар берилгани йўқ.