Германия ҳукуматининг кенг қамровли давлат дастури доирасида 2017 йил 1 мартидан хусусий инвесторлар ва муниципал ҳокимиятлар қувватлаш терминалларини барпо қилиш учун ҳукумат субсидияларига ариза топширишлари мумкин. 

Ажратилган 300 млн евронинг учдан бири қиммат турадиган ва электрокарларни қисқа вақтда қувватлайдиган терминалларни ўрнатишга сарфланади. Улардан 5 минг дона ўрнатиш режалаштирилган. Яна 100 миллион евро 10 мингта шохобчадаги оддий қувватлаш ускуналари учун харжланади. 

Субсидия олувчиларга иккита асосий талаб илгари сурилмоқда. Унга кўра, терминаллар 7/24 тартибида ишлаши ва электрэнергиясини муқобил манбалар (қуёш, шамол энергияси)дан олиши керак. 

Немис тўлқинининг ёзишича, мазкур дастур 2020 йилгача бўлган даврга мўлжалланган ҳамда Германияда электромобилларни оммалаштиришга қаратилган чоралар тўпламининг бир қисми ҳисобланади. Уни ГФР ҳукумати 2016 йилда тасдиқлаган эди.