Ким Чон Нам жасадининг ёрилиши унинг ўлими сабабига ойдинлик киритмади

Жаҳон 16 Февраль 2017 5601

Малайзияда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам жасади ёрилди, бироқ бу унинг ўлими сабабини ўрнатишга ёрдам бермаган, деб хабар бермоқда Kiodo ахборот агентлиги. 

Ким Чон Нам Малайзияда тўсатдан вафот этганди. Шимолий Корея унинг жасади ёрилишига эътироз билдирганди.

Манбаларнинг айтишича, Шимолий кореялик амалдорлар марҳумнинг жасади уларга Куала-Лумпурдаги аэропортда топилгандан кейиноқ берилишини сўрашган, бироқ Малайзия бу илтимосни рад этган. 

Боз устига, айни вақтда Шимолий Кореяга марҳумнинг жасадини умуман бериш-бермаслик масаласи кўрилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар