Қирғизистон Марказий Банки раҳбари Тўлқинбек Абдигулов ҳар бир фуқаронинг камида 100 г олтини бўлиши ҳақида орзу қилади. У Bloomberg нашрига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди. Абдигуловнинг сўзларига кўра, бошқарувчи Қирғизистон аҳолисига 140 килограммча олтин сотган - бу одамларни ўз пулларини қорамолларга тикмасликка олиб келиши керак бўлган чоралардан бири. 

"Олтин узоқ вақт сақланиши мумкин ва, халқаро бозорлардаги нархларга қарамай, у инсонлар кўз ўнгида ўз қадрини йўқотмайди. Мен бу орзуимни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиламан", - дейди у.  

Олтин Қирғизистон экспортининг асоси ҳисобланади. Унинг аҳолиси 6 миллион кишидан иборат. Бу Абдигуловнинг орзусини ҳақиқатга айлантириш учун 600 тонна олтин (яъни қимматбаҳо металл ишлаб чиқаришнинг 30 йиллик ҳажми) керак бўлади деганидир.