Қизил жазирама. «Бавария» «Арсенал»ни 10 дақиқада яксон қилди

Спорт 16 Февраль 2017 13013

Бу қарама-қаршиликда иккинчи учрашувни ўтказишга ҳожат йўқ: «Арсенал» аъло даражада ўтган биринчи бўлимдан кейин ўзи имконини йўққа чиқарди.

Арсен Венгер «Бавария»га қарши ўйинга тактик сюрприз тайёрлаганди. «Арсенал» ўйинга 4 ҳимоячи, 4 ярим ҳимоячи ва марказий ҳужумдаги Алексис Санчес билан тушди, Месут Ўзилни эса Венгер иккинчи ҳужумчи ролига қўйди. Бу орқали Санчес марказий ҳимоячиларни банд қилиши, Ўзил эса бу туфайли олдинга ҳаракатланишда кенг ҳудудларга эга бўлиши назарда тутилганди. Биринчи бўлимда бу ғоя ўзини оқлади, икки марта: Матс Ҳуммельс чизиқдаги узилиш туфайли Санчесни йиқитди ва сариқ карточка олди, кўп ўтмай Ўзилнинг дриблинги орқали тезкор қарши ҳужумга ўтилди ва Гранита Чака зарба бериш учун қулай нуқтага чиқди. Икки вазиятда ҳам аниқ зарба берилди, гол бўлмади.

«Арсенал» Мюнхендаги илк 45 дақиқаликда устунлик қилди. Агар илк 15 дақиқаликда меҳмонлар бир неча бор довдирагани ҳисобга олинмаса ва  Арьен Роббеннинг ўзига хос гол уришига йўл қўйиб берилгани ҳисобга олинмаса, инглизлар деярли идеал ўйин кўрсатди. Венгер қанотларни ёпиб қўйди (бу туфайли Дуглас Коста ўйиндан чиқарилди), «Арсенал» ўйинни ўз истагига кўра олиб борди.

Жавоб голи жуда тушунарсиз чиқди, лекин бу гол эди. Стандарт вазиятдан кейин Нойер жарима майдонида Косельни тўп учун курашди, Левандовски билан тўқнашув вазиятида ўйин ҳаками Милорад Мажич фол қайд этиб, пенальти белгилади. Санчеснинг зарбаси ўхшамади, аммо Нойер қайтарган тўп тўғри унинг ўзига келди ва у учинчи уринишда тўпни дарвозага киритди — 1:1!

«Арсенал» бу голдан кейин ҳам ҳисобни сақлашга уринмади ва тўхтамасдан ҳужум қилди. Бир қанча қулай вазиятлар яратилди. Танаффусга меҳмонлар ғалаба билан йўл олиши ҳам мумкин эди, аммо Нойер жамоа жонига оро кирди.

Бир кун олдин Лиссабонда Пьер-Эмерик Обамеянг «Боруссия» сафидаги энг ёмон ўйинини ўтказганди. Энди Бундеслиганинг бошқа бир тўпурари Роберт Левандовски ўзини кўрсатиши лозим эди. Обамеянг икки марта қулай вазиятларда тўпни осмонга қарата тепганди, кейин эса пенальтидан гол ура олмади. Левандовски ҳам ўйин бошида кўп марта хато қилди, аввалига Видал ва Алабанинг ажойиб пасларини йўққа чиқарди, кейин жамоаси дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Бу ўринда фарқ шуки, габонлик футболчини Томас Тухель пенальтида хато қилгач, дарҳол майдондан олиб ташлади, Карло Анчелотти эса ўз шогирдига имкон беришда давом этди ва у ўз имконидан фойдаланди.

Англияликлар жамоаси иккинчи бўлимни зарба бериш билан бошлади. Лекин бу уларнинг ўйиндаги охирги зарбаси эди, шундан 30 сония ўтиб Косельни ва Оспина жароҳат олди. Колумбиялик дарвозабон жароҳатланган ҳолда ўйинни давом эттиришга қарор қилди, сардорни эса Венгер алмаштиришига тўғри келди.

«Арсенал» эса иродасизлик қилди. Роббен ва Лам қанотда фаоллик қилишни бошлади ва уларнинг ҳамкорликдаги ҳужуми Левандовски тўпни бош билан Оспина қўриқлаётган дарвозага йўллаши билан якунланди. Бу вазиятда дарвозабон тўпга чиқишга кечикди, уни қайтара олмади — 2:1. 150 сониядан кейин меҳмонлар ҳимояси ухлаб қолди ва Левандовски товони билан очиқ ҳудудга тўпни ташлади, унга Алькантара етиб келди ва бу узатмани йўққа чиқаришни истамади — 3:1.

Бу воқеалар мюнхенликларнинг «Вольфсбург»га қарши ўйинини эслатиб юборди. Ўшанда ҳам меҳмонлар ўз имкониятларидан фойдалана олишмаган, иккинчи бўлимда Левандовски ҳар дақиқада гол ураверганди. «Бавария» ҳужум ортидан ҳужум уюштирди, вазиятлардан бирида Беллерин тўпни қўли билан ўйнади, пенальти белгиланмади, Оспина Хави Мартинеснинг хавфли зарбасини қайтарди, Левандовски жарима майдони ичида йиқилди, яна пенальти берилмади… Лекин бу кўпга бормади ва бурчак зарбасидан кейин тўртинчи  гол ҳам урилди. Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячилари бир неча уринишда ҳам тўпни узоқлаштириб юбора олишмади ва тўп Алькантарага келиб тушди. Ёш футболчи берган зарба эса рикошет орқали Оспина дарвозасига кирди. Иккинчи ва тўртинчи голлар ораси 10 дақиқа — 4:1, ўйин тақдири ҳал.

«Бавария» тўхташ ҳақида ўйламади ва майдон «Бавария» учун қизил жазирамага айланди. Иккинчи бўлимда мезбонлар томонидан 15та зарба, тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 75 фоизга 25 фоиз — Венгернинг ўйин олди режалари чиппакка чиқди. Майдонда Томас Мюллер тушгач эса, ойлардан буён гол ура олмай келаётган бу футболчининг ҳам истаги бажо келтирилди. Окслейд-Чемберлен ҳимоя ҳудудида дриблинг қилишга ҳаракат қилди ва якунда тўпни рақибга топширди: «Бавария» футболчилари эса уни масхаралаганча уёқдан буёққа югуртирди, Мюллер эса зарба бериш нуқтасида очилди ва тўпни иложсиз қолган Оспина дарвозасига йўллади 5:1. Энди мартда мухлислар Лондондаги учрашувни эмас, Неаполдаги учрашувни томоша қилишади.

 

Чемпионлар лигаси. «Бавария» «Арсенал» дарвозасига 5та тўп киритди

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар