«Лукойл»нинг Ўзбекистондаги илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотиладиган ёқилғи нархлари белгилангани ҳақидаги хабарлар инкор этилди. Бу ҳақда компания Ўзбекистондаги ваколатхонаси Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган. 

«Дўстлар, LUKOIL АЁҚШ фаолиятига билдирган қизиқишингиз учун миннатдормиз. Шохобчада сотиладиган ёқилғи нархлари ҳақидаги маълумот эса ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз. Тўлиқ ва ишончли маълумотни фақат бизнинг www. Facebook.com/LUKOILUz саҳифамиз орқали билишингиз мумкин. Янгиликларимизни кузатиб боринг», — дейилган хабарда. 

Бундан олдинроқ  компания Ўзбекистонда очаётган илк АЁҚШда А-92 бензини 1 литри учун 3 000 сўм, А-95 бензини 1 литри учун 3 200 сўм, дизел ёқилғиси 1 литри учун эса 2 800 сўм нархлар белгилангани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Ўзбекистонда «Лукойл»га қарашли биринчи АЁҚШ Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Темур Малик кўчасида очилиши кутилмоқда. Компания Ўзбекистонда жами 50та ёқилғи қуйиш шохобчасини барпо қилишни режалаштирган.

«Лукойл» Ўзбекистондаги илк АЁҚШи ҳақида баъзи тафсилотларни ошкор қилди