Малайзия Ким Чен Намнинг танасини Пхеньянга жўнатишга ваъда берди

Жаҳон 16 Февраль 2017 4113

Малайзия КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намнинг танасини Пхеньянга етказишни ваъда қилди. Бу ҳақда Малайзия бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳомид журналистларга маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, расмий Пхеньян Малайзияга шу борада мурожаат қилган. Аммо жасадни юборишдан олдин тегишли ишлар амалга оширилиши керак бўлади.

14 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Ким Чен Нам суиқасд қурбонига айланди. Манбалар маълумотларига кўра, икки аёл унга заҳарланган игна билан ҳужум қилган. КХДР раҳбарининг акаси шифохонага кетишда жон берган. Марҳумнинг танаси ёриб кўрилган, аммо ҳали суд-тиббий экспертиза хулосалари ошкор қилинмади.

Айни вақтга келиб, бу қотиллик содир этилишида гумон қилинган икки аёл ҳибсга олинди. Аввалига Вьетнам паспортига эга 28 ёшли аёл ушланди, у Ким Чен Намни аэропортга олиб келган таксичи эди. Бугун яна бир гумонланувчи қўлга олинди. Яна 4 киши қидирувда.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Фарғонада, қўшимча контракт нархлари, кетишга ҳозирланаётган Атамбоев ва куннинг бошқа хабарлари
20:44 / 22.06.2017 6052 Жаҳон
Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!
09:34 / 22.06.2017 24700 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 17755 Жамият
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
03:48 951 Спорт
Самарқанд аэропортида беҳаё видеолар олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди
03:38 2349 Жамият
Космик цивилизация: Илон Маск Марсни забт этишга доир режалари ҳақида
01:58 1342 Спорт
Конфедерациялар кубоги. Германия Чилини енга олмади
01:16 3075 Спорт
Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?
01:01 3963 Жамият
Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
00:55 5333 Жамият
Бразилиядаги автофалокатда 21 киши ҳалок бўлди
00:38 1704 Жамият
Кўпроқ янгиликлар