АҚШнинг “Флорида” хоккей жамоаси ҳужумчиси Яромир Ягр Миллий хоккей лигасининг доимий чемпионатидаги “Сан-Хосе”га қарши кечган баҳсда (6:5 ОТ) фаолиятидаги 1900 очкони қўлга киритди. У меҳмонда ўтган беллашувнинг учинчи бўлимида гол билан якунланган узатма берди.

Шу тариқа, 45 ёшли чехиялик машҳур хоккейчи лига тарихида бу кўрсаткичга эришган иккинчи ўйинчига айланди. Ўз фаолияти давомида бундан ҳам кўпроқ очкони фақатгина афсонавий Уэйн Гретцки йиғишга муваффақ бўлган – 2857.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ягр бундай натижани ўз туғилган кунида қайд этди.