«Миллий тикланиш» ДП Қашқадарё вилоят Кенгашининг VIII-пленумида сусткаш депутатлар танқид қилинди

Жамият 16 Февраль 2017 3049

Қашқадарё дон ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти мажлислар залида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг VIII-пленуми  бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Жалолиддин Сафоев, Ҳалқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар, ЎзМТДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Пленумда  ЎзМТДП Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда депутатлик гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Шунингдек пленумда партия Қашқадарё вилоят кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти таҳлил қилинди.

Партия вилоят Кенгаши томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасига кўра 2016 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар томонидан 118 та депутатлик сўровлари амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан кўпайганлигини кўрсатади.

Фуқаролар мурожаатлари асосида депутатлик сўровларни амалга оширишда Миришкор, Китоб ва Қамаши туманларида халқ депутатлари туман Кенгашларидаги депутатлар бир қатор ижобий натижаларга эришган.

Лекин Ғузор, Чироқчи, Муборак ва Косон туманларида халқ депутатлари туман Кенгашларидаги депутатларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятида анча пасайиш кузатилиб, сусткашликка йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда.

Қолаверса, ўтказилган таҳлиллар Қонун ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан депутатлик сўровларини амалга оширишда Қарши шаҳри, Қамаши ва Миришкор туманларида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари томонидан ижобий натижаларга эришилган.

Бироқ халқ депутатлари Ғузор, Чироқчи, Муборак, Косон, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Деҳқонобод туман Кенгашларидаги депутатлар томонидан ушбу йўналишда сусткашликка йўл қўйилган.

Кўрилган масалалар юзасидан партия фаоллари ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди. Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар