Москвада “киевча котлетлар” номи “қримча котлетлар”га ўзгартирилдими?

Жамият 16 Февраль 2017 4636

The New York Times нашри мухбири Иван Нечепуренко Москва шаҳридаги Россия ташқи ишлар вазирлигининг ошхонасида машҳур таом номи ўзгартирилганига эътибор қаратди. Маълум бўлишича, “киевча котлетлар” номи билан машҳур бўлган таом у ерда “қримча котлетлар” деб ёзиб қўйилган бўлган.

Котлетлар “салат-микс” гарнири билан бирга берилган. Журналистнинг ўзи эса РФ ТИВда бу машҳур егуликнинг номи ўзгартириб қўйилганига ортиқча изоҳ беришни истамади. У “Мария Владимировна (Захарова – Россия ташқи ишлар вазирлиги амалдори) мени ер билан яксон қилишини истамайман”, деган.

Шундан сўнг ТИВда Нечепуренкога жавоб қайтаришиб, ошпазнинг бу котлетни қандай усулда тайёрлагани ва унга қандай масаллиқлар сарфлагани ҳақида изоҳ беришди: “Тайёр жўжа гўштини кесиш, туз ва мурч қўшиш лозим. Сариёғ бўлагини солиб, барча томонлардан ўраб чиқиш ҳамда “арча ғуддаси” шаклига келтириш керак. Оқ ун ва льезонга булаб олгандан сўнг, 180 даражали ҳароратда қовуриш талаб этилади”. Маълумот учун, льезон – тухум ва сут аралашмаси.

Афтидан, “қримча котлетлар”ни тайёрлаш усули оддий “киевча котлетлар”дан ҳеч нарса билан фарқ қилмайди. Албатта, улар Россия ташқи ишлар вазирлиги биносида тайёрланишидан ташқари.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар