АҚШга Ўзбекистондан борган ёшлар ажойиб видео тақдим этишди. Роликда маълум бўлишича, улар Apple компаниясининг Нью-Йоркдаги 5-авенью кўчасида жойлашган дўконларидан бирига ташриф буюришади.

Смартфон ва планшетларни ёқиб кўришганида, уларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати акс этади. Йигитлар бундан ҳайратга тушишади.

Видеоролик ҳазил тариқасида олинган, аммо бу ҳолат кишига ўзгача завқ бағишлайди.