ОАВ: Ким Чен Намнинг жасади ёрилиши натижалари кучли заҳарланиш изларини кўрсатди

Жаҳон 16 Февраль 2017 8597

Малайзияда вафот этган, Шимолий Корея етакчисининг акаси Ким Чен Намнинг жасади ёрилиши марҳумнинг кучли заҳар билан заҳарланганлиги аломатларини кўрсатди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукуматидаги хабардор манба "Чосон ильбо" нашрига маълум қилди.

"Ким Чен Нам оғзида кўпик аниқланган, бу эса заҳар билан заҳарланганликнинг яққол аломати ҳисобланади", дейилган нашрда. Нашр маълумотларига кўра, "қотиллик учун ишлатилган заҳар, кўринишича, цианли натрийдан ҳам кучлироқ бўлган". 

Малайзия ҳуқуқ-тартибот муассасалари 14 февралда Ким Чен Намнинг вафотини тасдиқлашган. У Куала-Лумпур аэропортида ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохона йўлида вафот этган. Полиция маълумотларига кўра, у кучли бош айланиши шикоятлари билан аэропортнинг ердаги хизматлари ходимларига мурожаат қилган ва номаълум аёл унинг юзига номаълум суюқлик пуркаганини айтган.

Малайзия полицияси қотилликка алоқадор бўлиши мумкин бўлган аёлни у Вьетнамга учиб кетмоқчи бўлганда қўлга олган. Баъзи маълумотларга кўра, Малайзия ҳуқуқ-тартибот муассасалари яна беш нафар гумонланувчини изламоқда. 

Ким Чен Нам Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ирнинг ўгай акаси бўлиб, Шимолий Кореянинг собиқ етакчиси Ким Чен Ирнинг тўнғич ўғлидир. 2001 йилдан бери хорижда, жумладан Макао, Малайзия ва Сингапурда яшаб келган. 

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38591 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37846 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102898 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 866 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 2986 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 843 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 4686 Жамият
Кўпроқ янгиликлар