Олмалиқда уч йигит биринчи синф ўқувчисидан iPhone ва Samsung телефонларини тортиб олди

Жамият 16 Февраль 2017 13758

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли - Академик лицейнинг 1-курс ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг қўлидан iPhone ва Samsung мобил телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят содир этганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб бериши аниқ, бироқ ота-оналар фарзандларига қиммат (бир эмас иккита) телефонлар олиб бермаганида балки жиноят содир бўлмасмиди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар