Россия президенти Владимир Путин ФХХ вакиллари билан йиғилиш чоғида террорчилик йўналишидаги жиноятчилик ҳажми камайганини маълум қилиб ўтган. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

«ФХХ ва бошқа кучишлатар тузилмалар ходимлари Миллий аксилтеррор қўмита билан мувофиқда ҳаракатланиш орқали 45та террорчилик йўналишидаги, жумладан 16 терактнинг олдини олишди», — деган Путин.

Бундан олдинроқ Путин 2016 йилда хавфсизликни таъминлаш борасидаги хизматлари учун Россия хавфсизлик органлари ишини мақтаб ўтгани хабар қилинганди.