Рубль қадрининг тикланиши Кремлни ташвишга солмоқда

Иқтисодиёт 16 Февраль 2017 28749

Россия миллий валютаси 15 февраль куни бир ярим йиллик максимумни янгилади, аммо бу унчалик узоққа чўзилмади. Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёноти рублнинг ўсишини пасайтирди, деб хабар қилмоқда Ведомости нашри.  

Песков, Кремль маъмурияти рублнинг мустаҳкамланишидан ташвишда эмасми, деган саволга жавоб берар экан, Путин бу масалани иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин билан муҳокама қилиши мумкинлигини маълум қилди. Шундан сўнг, рубль бир неча соат мобайнида қадрсизланиб, доллар ҳамда еврога нисбатан 2 фоизга қимматлашган ва тегишли равишда 56,6 рублдан 57,7 рублга ва 59,7дан 61 рублга кўтарилган. Бироқ кечга яқин у яна ҳолатини бирмунча яхшилаб олган.

Кўпроқ янгиликлар