GM Uzbekistan қўшма корхонасининг собиқ директори Тоҳир Жалилов «Ўзавтосаноат» бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат»даги манба хабар берди.

«Тоҳиржон Жалилов «Ўзавтосаноат» бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, у компаниядаги ишга қайтди», — дейилган хабарда.

ОАВ маълумотига кўра, Жалиловни лавозимга қайта тайинлаш буйруғи Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов томонидан имзоланган.

1969 йилда туғилган Тоҳир Жалилов Тошкент техника университетини тамомлаган (1993 йилда). У Ўзбекистон автомобиль саноатида 1998 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари лавозимида 2010 йилнинг ноябридан 2016 йил баҳорига қадар ишлаган, параллел равишда GM Uzbekistan қўшма корхонаси бош директори ҳам ҳисобланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари GM Uzbekistan корхонасида текширув ўтказмоқда