АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қудусга кўчириш масаласини кўриб чиқаётганини айтди, деб хабар бермоқда ABC New телеканали. 

Трамп бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Оқ уйда берган қўшма матбуот-анжуманида айтди. 

"Элчихонанинг Қудусга кўчирилишига келсак, мен бу юз беришини жуда хоҳлайман. Биз бу масалани жуда қатъийлик билан кўриб чиқмоқдамиз", деб айтди Трамп.

Трамп АҚШ бу масалани "эҳтиёткорлик ва синчковлик билан" ўрганаётганини таъкидлаб ўтди. 

"Кўрамиз, нима юз беради", деб қўшимча қилган Трамп. Айни вақтда АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авивда жойлашган.