Ўзбекистон президентининг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил қилинди.

Бу муассаса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида пайдо бўлади.

Бу ташкилот миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди.

"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи ажратмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларидан ажратмалар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси даромадларининг манбалари этиб белгилансин, Жамғарма маблағлари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин", дейилади фармонда.