Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бунинг оқибатида камида 20 нафар инсон ҳалок бўлди, деб хабар қилади Khaama Press нашри.

Ҳодиса Грешк аҳоли пунктида жума кунига ўтар кечаси юз берган. Маҳаллий ҳукумат вакилининг хабар беришича, жабрланганлардан бир нечтаси оғир аҳволда, қурбонлар бўлганлар сони янада ортиши мумкин.

Воқеа юзасидан бошқа тафсилотлар келтирилмади.