Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги «Легия» – «Аякс» учрашуви бош ҳаками Давид Фернандес Борбалан қўпол хатога йўл қўйгани маълум бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида «Аякс» яримҳимоячиси Дэви Классен «Легия» дарвозасини ишғол қилган. De Telegraaf нашрида чоп этилган фотода бу яққол кўриниб турибди. Аммо ҳакамлар, айниқса тўп яқинида турган, УЕФА томонидан ёрдамчи куч сифатида фойда бериши кутилган бешинчи ҳакам шу масофадан туриб ҳам вазиятни тўғри баҳолай олмаган. 

Охир оқибатда «Легия» – «Аякс»  ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, январь охирида шу каби ҳолат Испания чемпионати доирасидаги «Бетис» – «Барселона» учрашувида ҳам кузатилган. Ўшанда учрашув бош ҳаками «Барселона» футболчиси Неймарнинг голини ҳисобга олмаганди.