АҚШ Давлат котибига Бонндаги меҳмонхоналарда жой топилмади

Жаҳон 17 Февраль 2017 7295

«Катта йигирматалик» давлатлари ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик саммитида иштирок этиш учун Швейцарияга келган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонга меҳмонхонадан жой топилмади. Bloomberg хабарига кўра, шаҳардаги барча меҳмонхоналарда барча хоналар банд бўлгани учун Тиллерсонга жой берилмаган.

Шундан сўнг, уни Бонн шаҳридан 30 дақиқалик масофадаги санаторияга жойлаштиришган. 

Қайд этилишича, бу ҳолатга Тиллерсоннинг учрашувда иштирок этиши кечикиб тасдиқлангани сабаб бўлган. Шу туфайли, саммит вақтида Тиллерсон билан учрашмоқчи бўлган бошқа вазирлар, шу жумладан Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон санаториягача бўлган йўлни босиб ўтиш учун ортиқча 30 дақиқа йўқотган.

Шу куни Тиллерсон ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг учрашуви вақтида залдан журналистларни чиқариб юборишганди. Америкалик сиёсатчининг фақат илк сўзларини эшитишган: «Салом. Раҳмат, мистер Лавров, мен ҳам сизни кўриб турганимдан мамнунман». Шундан сўнг америкаликлар делегацияси журналистларни «ҳайдаган». Улар ўз ҳаракатларини изоҳлашмаган.

Бу Тиллерсон ва Сергей Лавровнинг G20 ТИВ раҳбарлари саммити доирасидаги илк учрашуви эди. Лавров бу учрашув самарали ва фойдали кечганини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар