Жон Керри АҚШ давлат котиблигидан кейин нима билан банд?

Жамият 17 Февраль 2017 11032

АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керри Йель университети таълим дастурига масъул бўлади. У келаси ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар берди Associated Press агентлиги.

Унинг маълумотига кўра, дастур глобал муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлади. Керри семинарлар ўтказиб, талабалар билан “тан олинмаган давлатлар, авторитаризм чақируви, зўравонли экстремизм ҳамда иқлим ўзгариши” каби мавзуларни муҳокама қилади. Университет раҳбарияти янги дастур янги сиёсий ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беришидан умидвор, деб хабар қилади агентлик.

Жон Керрининг ўзи ҳам Йель университетини 1966 йилда тамомлаган.

Маълумот учун, Йель университети АҚШдаги хусусий тадқиқот университети бўлиб, мамлакатдаги мустақиллик учун урушгача бўлган даврда ташкил этилган. У Ҳарвард ва Принстон университетлари билан биргаликда ўзига хос “катта учлик”ни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар