Алимент ундириш масаласи енгиллашадими? 

Жамият 17 Февраль 2017 22969

Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тизимидаги суд ижрочилари туманлари бўлимида 2017 йил бошидан бери 20411тадан ортиқ алимент ва даврий тўловлар ундируви бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд. 2016 йил 24 сентябрдан 31 декабрь ҳолати бўйича Ўзбекистон Бош вазири ва Президентининг виртуал қабулхонасидан келган мурожаатлар сони 1705ни ташкил этган бўлса, шундан 770таси алимент масаласига оид.

Алимент тўлови ундириш соҳасининг самарадорлигини ошириш мақсадида Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан 2016 йил 21 декабрдаги "Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган" қўшма қарор ишлаб чиқилди. 

Бу қарорни амалга ошириш учун Тошкент шаҳарнинг туман ҳокимликлари, Жиноят ишлари бўйича туман судлари, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, туман прокуратуралари, туман ИИБлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлимлари, Меҳнат бош бошқармаларининг туман бўлимлари, Давлат солиқ инспекциялари туман бўлимлари ходимларидан иборат  ишчи гуруҳ ташкил этилди. Улар ҳар бир туманда алимент қарздорликлари бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини самарали таъминлаш билан шуғулланади. 

Эндиликда ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинида алимент даврий тўловларини ўз вақтида тўламай юрган шахслар билан учрашувлар ўтказилади. Фуқароларга алимент масаласи бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилади. Ўз фарзандига моддий ёрдам бермай келаётган қарздор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик иши қўзғатилади. 

Шу ўринда,  ихтиёрий таъминот етказилмаган ҳар бир ҳолат йиғилишларда доимий муҳокама қилинади. Давлат органлари ва Суд ижрочилари томонидан  оилаларга қўшимча харажатларни ундириш бўйича судга мурожаат қилишида амалий ёрдам кўрсатилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар