Чилида мухлислар Санчеснинг «Арсенал»дан кетишини сўраб митинг уюштиради

Спорт 17 Февраль 2017 5179

Чилилик минглаб мухлислар ўз ватандошлари Алексис Санчеснинг «Арсенал»дан кетишини сўраб митингга чиқишни режалаштирди. Улар ўз севимли футболчилари лондонликлар клубидан кетиши ва кучлироқ жамоада иштирок этишини истамоқда.

«Биз чилилик энг яхши футболчининг бир ўзи жамоасини елкасида кўтариб юришини кузатишдан чарчадик. Биз Санчес „Реал“га ўтиши ёки „Барселона“га қайтишини сўрамаяпмиз, биз унга янги жамоа бўйича маслаҳатлар бермоқчи ҳам эмасмиз, биз шунчаки Санчес билан унинг 10 нафар жамоадоши ҳам натижа учун курашишини истаймиз.

У ёлғиз ҳаракат қилишга маҳкум бўлмаслиги керак», — дея фикр қолдирган норозилик митинги иштирокчиларидан бири Facebook ижтимоий тармоғида қолдирган постида.

Митинг 1 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 15 февраль куни ЕЧЛ нимчорак финали доирасида «Бавария»га қарши кечган сафар учрашувида 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар