Дунёда биринчи 80 фоизли шаффоф дисплей намойиш қилинди

Технология 17 Февраль 2017 7180

Электрон девайслар учун шаффоф экран яратишга уринишлар кўп бўлди ва яқинда Japan Display Inc компанияси бундай қурилманинг ўз вариантини намойиш қилди. Япон компанияси дисплейи 80 фоиз шаффофлик коэффицентига эга. У турли соҳаларда қўлланиши мумкин: дераза ойналари яратишдан тортиб то тўлдирилган реаллик девайсларигача. Hi-News шу ҳақида хабар берди. 

Янги турдаги дисплейнинг шаффофлик коэффициенти бошқа бундай қурилмалардан деярли икки баробар юқори. Бунга ишлаб чиқаришнинг янги технологияси орқали эришилди.

Japan Displays компанияси бундай натижаларга эришишда қўлланилган янги технологияни ҳануз сир тутмоқда. Ҳозирча дисплейнинг суюқ кристалларга асосланганлиги маълум холос. Техник хусусиятларга боғлиқ тафсилотларни жорий йилнинг март ойида АҚШда бўлиб ўтадиган  SID (The Society for Information Display) конференцияси доирасида ошкор қилишга ваъда беришмоқда. У ерда қурилманинг сўнгги версияси ҳам тақдим этилади. 

Ҳозирча шаффоф дисплейнинг тажриба намунаси 4 дюймни ташкил қилади. Бундай дисплейли девайсларни электрон китоблар, соатлар, смартфонлар, тўлдирилган реаллик тизимлари, реклама банерлари, дўкон расталари, "ақлли" ойналар ва бошқаларда қўллаш мумкин бўлади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар