Facebook’да Super Deluxe медиакомпанияси намойиш қилган, тошбақа ва қуён ўртасидаги югуриш мусобақаси видеосини 3 млн дан кўпроқ одам томоша қилишга улгурди.  

Mashable портали маълумотларига кўра, мусобақанинг 16 февралдаги жонли трансляциясини 100 мингдан кўпроқ одам кўрган.  

Барча тахминларга қарамасдан, югуриш бўйича мусобақада тошбақа ғолиб бўлди ва маррага 40 дақиқада етиб келди.

Мусобақа кескин ҳолатларсиз кечмади: шундоққина марра олдида тошбақа тўхтаб, бир неча дақиқа давомида уни кесиб ўтишдан бош тортган ва бу кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар бу ҳолатга тошбақа "марра чизиғини кесиб ўтиш учун энг мос стратегияни ишлаб чиқиш мақсадида уни ўрганаётгани" борасида ҳазиломуз фикр билдиришган.

Кўплаб шарҳловчилар эса бу мароқли мусобақа уларни бошқа ишларни четга суриб туришга мажбур қилганидан "шикоят қилганлар". "Соат тонгги 4, мен эса шуни кўрмоқдаман", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.