Испания қиролининг куёви фирибгар деб топилди

Жаҳон 17 Февраль 2017 4358

Испания қиролининг синглиси инфанта Кристина ҳийла-найрангларга доир жиноий иш бўйича молиявий фирибгарликларда айбсиз топилди. Аммо, унинг эри Иньяки Урдангарин 6 йил-у 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Пальма-де-Майорка шаҳрининг суди шундай қарор чиқарган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилмоқда

"Суд Кристина де Бурбонни уни гумон қилишган жиноятлардан оқлади", - дейилади суд баёнотида. Бунда малика 265 минг евро миқдорида жарима тўлаши керак, чунки у турмуш ўртоғи содир этган жиноятлардан молиявий фойда кўрган. 

Ўз навбатида, Урдангарин хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, юқори доиралардаги алоқаларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ва давлат хазинасига нисбатан жиноятларда айбдор деб топилган. У 6 йил 3 ойлик қамоқ жазосидан ташқари, 7 йил 1 ойга қисман дисквалификация қилинади ва 512 минг евро жарима тўлайди. Аммо, бу суднинг якуний қарори эмас, айбланувчи уни қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. 

Мазкур иш бўйича эшитувлар 2016 йил 11 январида бошланган ва 22 июнда якунланган эди. Жиноий ишга 17 киши жалб этилди. Испания қироллик оиласи аъзоси биринчи маротаба суднинг айблов курсисида ўтирди. 

Прокуратурага кўра, Урдангарин ва унинг собиқ ҳамкори Диего Торрес раҳбарлик қилган "Ноос Институти" жамоат ташкилоти Балеар ороллари ва Валенсия бюджетларидан йирик маблағларни ўзлаштиришда яшириниш манбаи бўлиб хизмат қилган. 

Тергов жараёнида аниқланишича, институт турли спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича маҳаллий ҳокимият учун қийматни ҳаддан ортиқ кўтариб юборган ва олинган маблағларни турли тижорат фирмаларига ўтказган. Шу билан 6 млн евродан ортиқ маблағ ўзлаштирилган. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар