Москвада Ўзбекистон савдо-кўргазма павильони очилди

Иқтисодиёт 17 Февраль 2017 10246

Ўзбекистон-Россия савдо уйи «Узглобалтрейд» 15 февралда Москвадаги "Фуд сити" улгуржи-озиқ-овқат агрокластери ҳудудида Ўзбекистон савдо-кўргазма павильонини ишга туширди. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда амалга оширилган лойиҳанинг асосий вазифаси ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни сотиш географиясини кенгайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш ҳисобланади. 

Шу куни Европадаги энг йирик агрокластер ҳудудида Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саха Республикаси (Ёқутистон), Ставрополь ўлкаси ва Смоленск вилояти кўргазма павильони очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  

Павильонлар очилишига Евросиё иқтисодий комиссияси, Россия қишлоқ хўжалиги, "МДҲни иқтисодий ривожлантириш амалий маркази", "Деловая Россия" вакиллари, бошқа хорижий давлатлар озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ташриф буюришди.

Ўзбекистон стенди миллий ранг-баранглик ва тақдим қилинган маҳсулотларнинг кенг ассортименти, жумладан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниялари таркибига кирувчи ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат, халқ истеъмоли, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдим қилинди. 

Ўзбекистон вакили, "Узглобалтрейд" бош директори Магомед Мусаевнинг айтишича, савдо-кўргазма павильони барра ва қайта ишланган маҳсулотлар экспортини оширишга  имкон беради. Ўтган йил экспорт ҳажми 85 млн долларлик 122 тонна маҳсулотни ташкил қилган. 

"2016 йилда биз 65 турдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулоти экспорт қилганмиз. Бу маҳсулотларни Россия бозорида илгари суриш – бизнинг асосий мақсадимиз", деб айтган Мусаев.

Минтақалар ва давлатлар павильонларининг бир жойда ихчам жойлаштирилгани эвазига ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар бир-бирларига маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларни воситачиларсиз, тўғридан-тўғри тузишлари мумкин, бу эса дўконлардаги маҳсулотларни анча арзонлаштиришга имкон беради. 
Эслатиб ўтамиз, "Узглобалтрейд" қўшма корхонаси 2016 йил 17 октябрда Москвада очилган. Ушбу савдо уйи  "Фуд сити" марказида жойлашган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар