Мозамбикка кучли тропик бўрон ёпирилди, 7 киши ҳалок бўлди ва 20 минг уй вайронага айланди

Жаҳон 17 Февраль 2017 4507

Мозамбикнинг шарқий қирғоқларига чоршанба куни “Динео” тропик бўрони ёпирилди. Бунинг оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар берди табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича давлат маркази.

Тўфон мамлакат пойтахти Мапуту шаҳридан 500 километр шимолда жойлашган Иньямбане вилоятида истиқомат қилувчи тахминан 130 минг кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган, деб хабар берди Рейтер агентлиги. Қарийб 20 минг уй тинимсиз ёмғир ва кучли шамол туфайли вайрон бўлган.

Ҳукуматнинг хабар беришича, ЖАР билан чегарадош бўлган Газа вилоятидаги вазият бир қадар яхшироқ. Бироқ бу туманда сув тошқинлари юзага келиш хавфи бор, дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар