ОАВ: Қозоғистонлик жуфтлик Чингизхоннинг қабрини топганини таъкидламоқда

Жамият 17 Февраль 2017 23717

Жанубий Қозоғистон вилоятида яшовчи жуфтлик Сман Отеген ва унинг рафиқаси Гулжанар Олтинбек буюк саркарда Чингизхон қаерга дафн қилинганини билишларини ва ҳозирда қабрни кавлаб олиш ишларини деярли охирига етказганларини маълум қилдилар. Лекин улар ковлаш ишларини якунлаш учун Қозоғистон президентининг  рухсатини кутишмоқда, деб хабар берди "Замона" нашри.

ФОТО: ZAMANA.KZ

Жуфтлик Темурланг овулидан Олмаотага кўчиб ўтган. 2014 йил Гулжанар бир туш кўради, тушида бобоси Манас уни бир одам билан таништириб қўйишини, бироқ бунинг учун бир чорвани қурбонликка келтириши кераклигинини айтади. Бир қанча вақт ўтиб аёл бобоси Манас айтган одамни кўради ва у Чингизхон бўлиб чиқади. 

Чингизхон аёлга ўзининг кўмилган жойини кўрсатади ва бу жой Арис шаҳри жанубидаги Лесхоз қишлоғи ёнидаги жой бўлади. Жуфтлик у ерга ўтган йил апрель ойида бориб, кавлаш ишларини бошлаб юборадилар. Маълумки, бу ерларда машҳур Майки-бий кўмилган.

Кавлаш ишлари турли сабабларга кўра тўхтаб турибди. Чингизхон қабрига етиш учун тахминан 30 см. қолган, лекин у ёғига кавлашга рухсат йўқ.

Гулжанар Чингизхон унга тушида бунинг учун унга Қозоғистон президентининг рухсати кераклигини айтган.

Агар Нурсултон Назарбоев кавлаш ишларига рухсат берса, унда мамлакатда яхши томонга ўзгаришлар бўлади. Мамлакатда коррупция ва бузуқлик бошқа бўлмайди. 

"Мен шу ерда ётибман, мени ер сиртига олиб чиқинг. Мен мўғул эмасман, мен қиёт авлодиданман. Менинг ота-онам – қозоқлар, рафиқам эса қўнғирот авлодидан", деб айтган саркарда аёлга.

 ФОТО: TERRA-Z.COM

Журналистлар жуфтлик айтаётган жойга бориб, у ерда ярмига тўсиб чиқилган ҳудудни кўришган. 12 метр чуқурликда туннел кавланган бўлиб, пастга тушаётганда шифобахш сувли булоқни кўриш мумкин.

Булоқдан кейин бошланадиган туннел бўйлаб эмаклаб юриш мумкин. Қазиш вақтида ғалати ёзувлар, мисол учун тушунарсиз "Х16" ёзуви учраган. Сал нарироқда эса "2017" ёзуви чиққан. 

Сманнинг айтишича, Амир Темур қабри очилганда, Иккинчи жаҳон уруши бошланган. Унинг фикрича, Амир Темур қабри ҳукуматнинг расмий рухсатисиз очилгани шундай оқибатларга олиб келган. Чингизхон қабрини очишда бундай бўлмайди, чунки буюк саркарданинг ўзи Элбошидан бунга рухсат беришни сўрамоқда. 

Эркакнинг айтишича, президент бу ерга тезроқ келиши керак. Унинг таъкидлашича, кейинроқ бу жойда меҳмонхоналар, музей ва кафелар қурилади. Умуман олганда, бу кимсасиз жой таниб бўлмас даражада ўзгариб кетади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар