Покистон Афғонистон билан чегарадаги асосий йўлни ёпиб қўйди

Жаҳон 17 Февраль 2017 4291

Покистон ҳукумати "Торҳам" назорат-ўтказиш пункти ҳудудидаги Афғонистонга олиб ўтувчи йўлни ёпиб қўйди. Бу икки давлат ўртасидаги қатновлар амалга ошириладиган асосий йўл ҳисобланади

"Покистон-Афғонистон чегараси хавфсизлик чоралари доирасида ёпилди," - дея тасдиқлаган Покистон армияси матбуот хизмати раҳбари, генерал-майор Асиф Ғофур.

The Express Tribune маълумотига кўра, бу қарор мамлакат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик вакилларининг олий даражадаги шошилинч йиғилишида қабул қилинган.

Бу йиғилиш 16 февраль оқшомида Синд вилояти ҳудудидаги сўфийлар мақбараси ҳудудида содир этилиб, 74 кишининг ўлими ва 300дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган терактдан кейин чақирилганди.

Ушбу терактдан кейин Покистон армияси штаби бошлиғи генерал Камар Жавод Баджва расмий Исломобод мамлакатдаги террор тўлқинига қарши қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди. Покистон томони бу теракт учун жавобгарликни Афғонистон ҳудудидан келган террорчилар зиммасига юкламоқда.

"Торҳам" назорат-ўтказув пунктидаги йўл 2016 йилнинг августида таъмирлаш ишлари якунлангач қайтадан очилганди. Бу йўлдан ҳар куни 20 мингга яқин киши ва юзлаб транспорт воситалари ўтади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар