Покистон мамлакатда содир этилган терактда Афғонистонни айблади

Жаҳон 17 Февраль 2017 7689

Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси вакиллари Равалпинди шаҳридаги (пойтахт шаҳарнинг йўлдоши) армия қароргоҳига чақирилди. У ерда уларга норозилик билдирилди. Бу Афғонистон ҳудудидан Покистонга қарши террорчилик ҳужумларини ташкил этиш мақсадида фойдаланиш туфайли рўй берди, деб хабар қилди Покистон армиясининг матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Асиф Ғофур.

Бундай қарорга келинишига Покистоннинг Синд вилоятидаги Сахвон шаҳрида жойлашган масжидда содир этилган теракт сабаб бўлди. Унинг оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ инсон жароҳатланди.

Теракт рўй бергач, Покистон армияси штаби бошлиғи генерал Қамар Жавод Бажва Исломобод мамлакатда кузатилаётган терактларга жавоб қайтариш ниятида эканини маълум қилди. Покистон томони содир этилган теракт ташкилотчилари Афғонистон ҳудудидан ҳаракат қилишганини хабар қилган.

Афғон дипломатларига, шунингдек, Исломобод томонидан қидирувда бўлган 78 нафар террорчи рўйхати тақдим этилди. Улар Афғонистонда яширинишмоқда ҳамда Покистон Кобулдан уларни Исломободга дарҳол беришни ёки бу шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўришни талаб қилди.

Покистон ҳукумати Афғонистон билан чегарадаги Торкхам назорат-ўтказиш пунктини хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпиб қўйди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар