«Реал»да шов-шувли ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Спорт 17 Февраль 2017 20861

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбариятида кутилмаган ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Каталониянинг El Mundo Deportivo нашри ёзиб қолдирган.

Манбага кўра, мадридликлар президенти Флорентино Перес ўз лавозимидан кетишни ният қилган. Ҳозирча у нима сабабдан бундай қарорга келаётгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Хабар қилинишича, Перес оилавий сабаблар туфайли шундай қарорга келган. У «Реал»ни янада ривожлантира олиши мумкин бўлган ўринбосар қидирмоқда. У бўлажак раҳбар клуб қоидаларига риоя қилиши, президент лавозими учун керакли хусусиятларга эга бўлиши ва «Сантьяго Бернабеу» стадионининг таъмирлаш ишларини давом эттиришини истамоқда.

Маълумот учун, Флорентино Перес «Реал»га илк марта 1995 йилда президент этиб сайланган ва 2006 йилгача шу бошқарувда ишлаганди. Орадан уч йил ўтиб у иккинчи мартда президентликка сайланди ва ҳозиргача шу лавозимда ишлаб келмоқда.

Перес бошқаруви пайтида «Реал», Испания чемпионатида 3 марта (2000/01, 2002/03, 2011/2012), Чемпионлар лигасида 3 марта (2001/02, 2013-14, 2015-16) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2 марта (2014, 2016) ғолибликни қўлга киритди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар