Шаҳрисабз шаҳрида қиймати 8,5 миллион доллар бўлган профессионал таълим Маркази ташкил этилади

Ўзбекистон 17 Февраль 2017 10283

16 февраль куни Тошкент шаҳрида “Шаҳрисабз шаҳрида профессионал таълим Марказини ташкил этиш ва Ўзбекистондаги профессионал ўқув Марказлари салоҳиятини кучайтириш бўйича консалтинг” лойиҳаси доирасида Биринчи форум бўлиб ўтди.

Тадбир Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги Офиси ва Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги томонидан ўтказилди.

“Шаҳрисабз шаҳрида профессионал таълим Марказини ташкил этиш ва Ўзбекистондаги профессионал ўқув Марказлари салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг” лойиҳасининг қиймати 8,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

KOICA Офиси директори Им Жонг Хининг таъкидлашича, Корея ва Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш ва сув ресурсларини бошқариш, шунингдек, электрон ҳукумат йўналишлари бўйича яқин ўзаро ҳамкорликни давом эттирмоқда. KOICA профессионал тайёрлашни ривожлантириш бўйича таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратади. 2012 йилда Тошкент профессионал таълим маркази фойдаланишга топширилди, унда шу кунга қадар 2800дан ортиқ шахс юқори сифатли таълим олди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтган йилнинг октябрь ойида қурилган ва фойдаланишга топширилган профессионал таълим Маркази ўз фаолиятини барқарор олиб бормоқда. Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб KOICA қўллаб-қувватлаши остида Шаҳрисабз шаҳрида учинчи профессионал таълим Марказини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

KOICA Офиси директорининг таъкидлашича, ушбу биринчи форум лойиҳа бўйича оралиқ ҳисоботни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон профессионал таълим соҳасидаги қонунчилик, фойдаланиш соҳасидаги ҳужжатларни ишлаб чиқишни муҳокама қилиш учун ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчилар келажакдаги режалар ҳақида ҳам фикр алмашишди.

Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги узоқ муддатга мўлжалланган ўзаро стратегик ҳамкорлик доирасида қўлга киритилаётган самарали натижа ва ютуқларга, икки халқ ўртасидаги биродарлик ришталарининг янада кучайиб бораётганини ва амалга оширилаётган лойиҳалар  Ўзбекистон иқтисодиётининг тараққиётида муҳим ўрин тутаётганлигини таъкидлаб ўтди.     

Шу билан бирга, А. Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари, Ўзбекистон Ҳукуматининг диққат эътиборида эканлигини қайд этиб ўтди. Бу ўринда, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги KOICA билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Шаҳрисабз шаҳрида навбатдаги замонавий Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилаётганлиги айтиб ўтилди.

Энг муҳими, бу марказларни битириб чиққан фуқароларимизнинг бирортаси ҳам ишсиз қолмайди, барчаси иш берувчилар билан аввалдан тузилган шартнома асосида тўлиқ иш билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва KOICA ўртасида ҳамкорлик бу билан чегараланиб қолмаслигини: бугунги кунда имзоланган ҳукуматлараро Келишув доирасида Урганч ва Қўқон шаҳарларида ҳам шундай Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича ишлар жадал бошланганлиги қайд этилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар