Топ-20: Энг юқори даромад олувчи спортчилар

Спорт 17 Февраль 2017 23464

Ўз устида тинимсиз ишлаб, юқори даромад олувчи профессионал спортчилар доим мухлислар ардоғида бўлган. InsiderPro энг юқори даромад олувчи 20 спортчи рўйхатини тақдим этди.

Майкл Жордан

Ўз карьераси давомида 1,7 миллиард доллар ишлади

МБАнинг буюк баскетболчиси 15 мавсум давомида 93 миллион доллар ишлади. Бу вақт давомида у “Чикаго Буллз” ва “Вашингтон Уизардс” жамоалари таркибида ўйинга тушди. Ҳозир эса у биргина Nike брендининг ўзидан йилига 100 миллион доллар ишлайди. Сўнгги молиявий йил ичида Жорданнинг номи компанияга 2,8 миллиард доллар олиб келди.

Тайгер Вудс

Ўз карьераси давомида 1,65 миллиард доллар ишлади

Шу ой, умуртқа поғонасидаги жарроҳлик амалиётидан бир йил ўтиб, Тайгер Вудс майдонга қайтди. Вудс — барча даврларнинг энг етакчи ва омадли гольфчиларидан бири. Ҳозир унинг даромади энг яхши пайтлардагига нисбатан 50 фоизга тушган, бироқ сўнгги йилда, ҳаттоки ўйиндан ташқарида “Мэйжор” турнирларининг 14 карра ғолиби 45 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган.

Арнольд Палмер

Ўз карьераси давомида 1,35 миллиард доллар ишлади

Голь­фчи Ар­нольд Пал­мер сентябрь ойида юрак соҳасидаги  муаммолар сабаб ҳаётдан кўз юмди. Умрининг охирги йилларида у мухлислар армияси, ҳамкорлар ҳамда Осиёдаги бренд кийим ва пойабзаллар билан савдо қилувчи 500 та дўкон ёрдамида йилига 40 миллион доллар ишлади. 

Жек Никлаус

Ўз карьераси давомида 1,15 миллиард доллар ишлади

Никлауснинг гольф учун майдонлар яратиш билан шуғулланувчи компанияси 41 мамлакат ва 39 штатдаги 400 объектни лойиҳалаштирди. 298 майдон учун Никлауснинг шахсан ўзи жавоб берган. Бугунги кунда унинг фирмаси дунёнинг 19 мамлакатида 57 майдон устида ишламоқда.

Михаэль Шумахер

Ўз карьераси давомида 1 миллиард доллар ишлади

Фор­му­лы-1 пойгаларининг етти карра чемпиони — Forbes журнали версияси бўйича сўнгги чорак аср давомида энг юқори даромад олувчи спортчилар рўйхатининг биринчи поғонасига эришган олти спортчидан бири. У 1999 ва 2000 йилларда биринчи рақамли спортчи бўлган. Бир неча йил ўтиб, Ferrari билан ҳамкорлик авжида бўлган пайтлар Шумахер йилига 80 миллион доллар ишлаб топган.

Коби Брайант

Ўз карьераси давомида 770 миллион доллар ишлади

Ўтган йили Коби Брай­ант жамоавий спорт турлари тарихидаги энг юқори ҳақ тўланувчи спортчи сифатида ўз карьерасига якун ясади. “Лос-Анжелес Лейкерс” учун ўйнаган сўнгги олти ўйин мавсумида у МБАнинг бошқа ўйинчиларидан юқори даромад олган.

Флойд Мейвезер

Ўз карьераси давомида 765 миллион доллар ишлади

“Пуллар” лақабини олган боксчи спорт тарихидаги молиявий нуқтаи назардан уч энг йирик мусобақада қатнашган (Оскар Де Ла Хойя, Сауль Альварес ва Мэнни Пакьяо билан бўлган жанглар). Па­кьяо билан ўтказилган жанг унга 600 миллион доллар даромад келтирган, енгилмас Мейвезер эса ундан 240 миллион доллар ишлаб олган.

Фил Микельсон

Ўз карьераси давомида 760 миллион доллар ишлади

Сўнгги 10 йилда Микельсон гольф оламидаги иккинчи энг даромадли ўйинчи бўлган, бироқ ўтган йили у ниҳоят Тайгер Вудсни енгиб, биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Фанатлар уни жуда яхши кўришади, Callaway, Barclays, KPMG ва Rolex каби ҳамкорлари ҳам унинг хизматларини юқори баҳолашади. Спортчи-учувчи ўзининг 60 миллион долларлик Gulfstream V самолётини бошқаради.

Дэвид Бекхэм

Ўз карьераси давомида 730 миллион доллар ишлади

Бек­хэм катта спортдан кетганидан кейин кўпроқ пул ишлади. Футбол майдонидан ташқаридаги биринчи йилида (2014 йил) у 75 миллион доллар ишлаб олди. Бек­хэм ўз муаллифлигидаги шотланд вискисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, Haig Club’да ишлади ва ҳатто Global Brands Group билан бутун дунё бўйлаб Бекхэм бренди остидаги истеъмолчи товарларни сотишга келишди.

Шакил О'Нил

Ўз карьераси давомида 700 миллион доллар ишлади

Баскетболчилар орасида фақат Кевин Гар­нетт ва Коби Брай­антгина Шакил О'Нилдан кўпроқ пул топишга муваффақ бўлишган. У 19 йил ичида 292 миллион долларга эга бўлган (инфляциясиз). Ўтган йили О'Нил ўзининг Shaq бизнесидаги улушини Authentic Brands Group компаниясига сотди.

Майк Тайсон

Ўз карьераси давомида 685 миллион доллар ишлади

Тайсон ўзининг рингдаги карьераси давомида 400 миллион доллар ишлаб олди (инфляцини ҳисобга олмаганда), бироқ 2003 йилда кўп йиллик назоратсиз сарф-харажатлардан кейин у ўзини банкрот деб эълон қилди. Ўшандан буён у бор-йўғи икки мартагина жангда иштирок этди ва Дэнни Уильямс ҳамда Кевин Макбрайдларга мағлуб бўлди.

Грег Норман

Ўз карьераси давомида 680 миллион доллар ишлади

Грег Норманнинг ишбилармонлиги кўп соҳаларда намоён бўлган: у ичимликлар, кўчмас мулк, оптика, қарз кредити, либослар, ресторанлар ва бошқалар. Ўтган йили унинг гольф майдонларини лойиҳалаштирувчи фирмаси ўзининг юзинчи шартномасини нишонлади.

Леброн Жеймс

Ўз карьераси давомида 640 миллион доллар ишлади

Ҳар йили 30 миллион доллар олиб келувчи Cavaliers билан янги шартнома ва 1 миллиард доллар келтириши кутилаётган Nike билан умрбод битим (компаниянинг биринчи муддатсиз шартномаси)ни ҳисобга оладиган бўлсак, Жеймснинг даромадлари миллиард кўрсаткичига қараб бормоқда.

Криштиану Роналду

Ўз карьераси давомида 620 миллион доллар ишлади

Келаси ойда ФИФАнинг уч карра “йил ўйинчиси” бу номга тўртинчи марта эришиши эҳтимоли юқори. Бу йили Ро­нал­ду энг юқори ҳақ олувчи спортчи деб топилди: июнь ойида якунланган молиявий йил давомида у 88 миллион доллар ишлади. Келаси йили у 100 миллион доллар ишлаши кутилмоқда, зеро футболчи “Реал Мад­рид” клуби билан янгидан шартнома тузди ва Nike бренди билан умрбод битим имзолади.

Рожер Федерер

Ўз карьераси давомида 600 миллион доллар ишлади

Ўзининг профессионал карьераси боши – 1998 йилда Катта дубулға сериясидаги турнирларнинг 17 карра ғолиби 99 миллион доллар ишлади (инфляцияни ҳисобга олмаганда). Шуниси қизиқки, у реклама шартномалари ва ҳамкорликдан бундан тўрт карра кўп пул ишлаб олди. Фе­де­рер анчадан бери Nike, Wilson, Credit Suisse, Mercedes-Benz, Rolex каби брендлар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Алекс Родригес

Ўз карьераси давомида 600 миллион доллар ишлади

Август ойида “Нью-Йорк Янкиз” ёшларни жалб қилиш учун Родригесни майдонга туширди. Бу буюк бейсболчи карьерасининг интиҳоси бўлган тақдирда ҳам унинг ҳисобида 696 хоум-ранлар қолади. Боз устига Родригес бейсбол тарихидаги энг йирик (250 миллион доллар) шартномалардан бирини имзолаган.

Лионель Месси

Ўз карьераси давомида 520 миллион доллар ишлади

2004 йилдан буён ўз даврининг буюк футболчиси “Барселона” билан саккиз марта шартнома имзолади, шартнома янгиланган сари унинг суммаси ошаверади. Сўнггисининг шартига кўра, у бундай хизматлари учун муносиб бонуслар олиши керак, масалан, “ФИФА олтин тўпи”. “Йил ўйинчиси” номига эгалик қилиш бўйича эса Месси рекорд натижа кўрсатган – у 5 марта бу номга сазовор бўлган.

Жефф Гордон

Ўз карьераси давомида 515 миллион доллар ишлади

Гордон Nascar’даги карьераси давомида 93 пойгада ғолиб бўлган, бу энг яхши замонавий ва тарихдаги учинчи натижадир. У ўтган йили карьерасини тугатишга қарор қилди, бироқ 2016 йилда Nascar иккинчи мавсумининг саккиз пойгасида жароҳат олган Дейл Эрнхардтнинг ўрнига трекка чиқишига тўғри келди. Мавсумнинг биринчи ярмини эса Fox телеканалининг шарҳловчилар будкасида ўтказди. Шунингдек Гордон Жимми Жонсон иштирок этадиган 48-рақамли машинанинг эгаси ҳисобланади.

Оскар Де Ла Хойя

Ўз карьераси давомида 510 миллион доллар ишлади

Мейвезернинг Мэнни Пакьяо билан жангига қадар Де Ла Хойянинг Флойд Мейвезер билан тўқнашуви энг юқори рейтингли ҳисобланган: уни кўриш ҳуқуқини 2,5 миллион киши сотиб олган. Де Ла Хойя ўшанда рекорд даражадаги 52 миллион доллар ишлаб олган, чунки у ўзи 2002 йилда асос солган компанияси Golden Boy Promotions номидан иштирок этган ҳамда беллашув промоутери бўлган.

Мэнни Пакьяо

Ўз карьераси давомида 490 миллион доллар ишлади

Пакьяонинг 23 беллашуви видеотасмасини 18,6 миллион киши томоша қилган. Бу телекомпанияларга 1,2 миллиард доллар олиб келган, 2015 йилдаги Мейвезер билан бўлган рекорд жанг ҳам шулар жумласидандир. 

Кўпроқ янгиликлар