Трамп ИШИДни катталашиб бораётган саратон ўсимтасига қиёслади

Жаҳон 17 Февраль 2017 5294
Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД террорчилик гуруҳини бутун дунё бўйлаб ўсиб бораётган саратон ўсимтасига қиёслади, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

"Биз ҳарбийларимизга дунёнинг катта ҳудудларида бегуноҳ одамларни қийнаётган ИШИДга қарши режа устида ишлаётган генерал, эндиликда мудофаа вазири Мэттисни юбордик", деб айтди Трамп.  

Трампнинг айтишича, ИШИД аввал дунёнинг турли бурчакларида кичик гуруҳлар шаклида бўлган, энди эса унинг таъсири катталашган. 

"Улар саратон каби тарқамоқдалар. ИШИД саратон каби тарқаган. Бу менинг олдимда турган яна битта муаммо", деб таъкидлаб ўтди АҚШ президенти. 

Аввалроқ CNN телеканали Пентагон ИШИДга қарши кураш учун АҚШнинг доимий жанговар бўлинмаларини Сурия шимолида жойлаштириш тавсияси билан чиқиши мумкинлигини маълум қилганди.  

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар