АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги президент Барак Обамадан ҳам мамлакат ичида, ҳам халқаро майдонда тартибсизликни "мерос қилиб олганини" айтди. 

"Сизга маълум бўлгандек, маъмуриятимиз ҳам ҳукумат, ҳам иқтисодиётда кўплаб муаммоларни мерос қилиб олган, ростини айтганда, мен тартибсизликни мерос қилиб олдим!", деб айтган Трамп журналистлар билан учрашувда.

"Уйда ҳам, хорижда ҳам тартибсизлик: иш ўринлари мамлакатдан чиқиб кетмоқда, паст иш ҳақи, қаерга қараманг тартибсизлик ва хорижда беқарорлик, бироқ биз бунинг барчасини изига туширамиз", деб айтган Трамп.