Ўзбекистонда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатловчи жамғарма яратилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февралда бу жамғарма яратилиши ҳақидаги қарорни имзолаган.     

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида яратилмоқда. Жамғарма таъсисчилари сифатида Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон банклар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бир қатор банклар ва суғурта компаниялари чиқмоқда.

Жамғарма бизнес муҳитни ва тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилмоқда.

Янги жамғарма банкларга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг уларнинг 50 фоизигача миқдорида гаров пули билан қопланмаган, бироқ 100 минг доллардан кўп бўлмаган қисмида таъминланганликни тақдим қилади.  

Жамғарма кичик бизнес субъектларига банк кредитлари ажратиш шартлари бўйича ва юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларни яратишда ёрдам беради.