Беларуснинг «Прессбол» сайти ходими Вячеслав Федоренков ўз башорати ёзилган газетани ямлади. У 2016 йилда бу газетада Минскнинг «Динамо» хоккей клуби КХЛ плей-офф босқичига чиқа олмаслигини айтганди ва агар башорати тўғри чиқмаса, газетани ейишга ваъда берганди.

Амалда эса унинг прогнози тўғри чиқмади — жамоа плей-офф босқичига ўтди. Клуб мураббийлари журналистга газета кўринишидаги тортни ейишни таклиф этишганди, аммо журналист ўз ваъдасини тўлиқ адо этишни истади.