Англия кубоги, «Лестер» 10 киши қолган қуйи лига жамоасига ютқазди, «Сити» дуранг ўйнади

Спорт 18 Февраль 2017 5056

Англия кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтди. Мусобақада сенсациялар давом этди.

«Лестер» қуйи лига вакили «Миллуол»га қарши 40 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган бўлишига қарамай, асосий вақтнинг сўнгги сонияларида тўп ўтказиб юбориб кубокдан чиқиб кетди. 

«Манчестер Сити» эса чемпионшип етакчиларидан бири «Ҳаддерсфилд» меҳмони бўлиб, аралаш таркибда ҳаракат қилди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Чорак финал иштирокчиси «Этиҳад»даги жавоб учрашувида аниқ бўлади.

Ниҳоят тўртинчи учрашувга келибгина илк премьер-лига жамоаси чорак финал йўлланмаси қўлга киритди. «Мидлсбро» ўз уйида нуфузи бўйича Англиянинг тўртинчи дивизиони вакили «Оксфорд»ни қабул қилиб сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди.

Англия кубоги, 1/8 финал

Ҳаддерсфилд – Манчестер Сити 0:0 (0:0, 0:0)
Ҳаддерсфилд:
Коулмэн, Крэйни, Холмс-Деннис, Хадсон, Горенц-Станкович, Уайтхэд, Пэйн (Браун, 72), ван Ла Парра (Качунга, 59), Биллинг, Лолли (Уэллс, 59), Кванер.
Манчестер Сити: Браво, Коларов (Санья, 78), Сабалета, Стоунз, Отаменди, Делф (де Брюйне, 69), Навас, Фернандо, Фернандиньо, Нолито (Сане, 69), Агуэро.
Огоҳлантириш: Коларов (25).

Мидлсбро – Оксфорд 3:2 (2:0)
Голлар:
Лидбиттер (26, пенальти), Жестед (34), Стуани (86) – Магуайр (64), Тони Мартинес (65).
Мидлсбро: Гьюзан, Эспиноса, Фабио, Чемберс, Айяла, Даунинг, Клейтон, Траоре (Стуани, 72), Лидбиттер, Фишер (Рамирес, 72), Жестед (Негредо, 86).
Оксфорд: Иствуд, Данкли, Нелсон, Эдвардс, Джонсон, Люндстрем, Ледсон, Хэммингс (Макэлени, 67), Магуайр, Холл, Тони Мартинес (Серкомб, 85).
Огоҳлантиришлар: Айяла (62), Чемберс (71), Ледсон (76), Негредо (90), Жонсон (90).

Миллуолл – Лестер 1:0 (0:0)
Гол:
Каммингс (90).
Миллуолл: Арчер, Купер, Крэйг, Уэбстер, Уильямс, Фергюсон (Ромео, 86), Бутчер (Абду, 75), Оньединма, Каммингс, Морисон, О`Брайен (Грегори, 79).
Лестер: Цилер, Беналуан, Ваге (Василевски, 70), Чилуэлл, Капустка (Олбрайтон, 64), Амарти, Кинг, Менди, Грэй (Варди, 73), Муса, Окадзаки.
Огоҳлантиришлар: Купер (45), Цилер (54).
Четлатиш: Купер (52, Миллуол).

Кўпроқ янгиликлар