Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув якунланди. Унда тарихий натижа қайд қилинди.

Англия премьер-лигаси вакили «Бёрнли» нуфузи бўйича Англиянинг бешинчи дивизиони, оддий тил билан тушунтирганда Англия ҳаваскорлар лигаси вакили «Линкольн»ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувнинг 89-дақиқасида киритилган ягона гол «Линкольн»ни кубок чорак финалига олиб чиқди.

Сўнгги марта Англия кубоги чорак финалида ҳаваскор жамоа бундан 103 йил муқаддам, 1914 йилда йўлланма олганди. Бир асрдан ошиқроқ вақт ўтиб бу ишни «Линкольн» уддалади.

Англия кубоги, 1/8 финал

Бёрнли – Линкольн Сити 0:1 (0:0)
Гол: 
Реджетт (89).
Бёрнли: Ҳитон, Кин, Фланаган, Тарковски, Дариква, Арфилд, Бартон, Вествуд, Гудмундссон (Бойд, 20), Воукс (Барнс, 73), Грэй.
Линкольн Сити: Фарман, Хэберхэм, Реджетт, Уотерфолл, Вуд, Пауэр, Хоукридж (Уорд, 81), Вудъярд, Арнольд, Рид (Маккомб, 90), Малдун (Саутуэлл, 64).
Огоҳлантиришлар: Пауэр (17), Бартон (70), Вуд (70), Барнс (90).