Аргентина шимоли-ғарбида 6,3 магнитудали ер силкиниши рўй берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати (USGS) хабар бермоқда.

Ер ости силкинишлари шанба куни UTC (соат ва вақтни тартибга солувчи халқаро стандарт) вақти билан 12.10да (Тошкент вақти билан 17.10) қайд этилган. Зилзила ўчоғи Сан-Сальвадор-де-Жужуй шаҳридан 144 километр шимоли-ғарбда бўлган ҳамда 200,6 километр ер тубида жойлашган.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.