Атамбоев 2010 йилда инсонлар қурбон бўлишида Қозоғистонни айблади

Жаҳон 18 Февраль 2017 24703

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Брюсселга ташрифи вақтида Euronews телеканалига берган интервьюсида унинг мамлакати қўшни давлатлар билан савдо қилиши зарурлигини айтди ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи Россия манфаатларини ҳисобга олиши ҳақидаги фикрга изоҳ берди.     

Телеканал журналисти Атамбоевдан "Сиз бу иттифоқ кўпроқ Россия манфаатларини акс эттириши ва Лукашенко айтгандек, Беларусда юз бергандек, Қирғизистон ҳам нафсиз вазиятда қолиши мумкин, деб ҳисоблайсизми?" деб сўради.

Атамбоевнинг айтишича, "мамлакат кимдир билан савдо қилиши, қўшнилар билан ишлаши лозим". Унинг таъкидлашича, агар Қирғизистон ЕОИИга кирмаганда, республика блокадада қолиши мумкин эди.

"2010 йилда Қозоғистон бизга 1,5 ойлик блокада уюштирган, бизда ҳаттоки қурбонлар ҳам бўлган. Шундай бўлган, чунки блокада – ёмон нарса. Бизга қаергадир кириш учун муқобил ташкилот таклиф қила олишадими? Нима, Афғонистонгами? Илтимос, биз бугуноқ Европа Иттифоқига киришга тайёрмиз. Мен буни таклиф қилганман, бироқ менга бизда умумий чегаралар йўқлигини очиқчасига айтишган. Унда бизга нима таклиф қила оласиз? Бизда 6 млн киши бор. Яккаланиб, жунглилардек яшашимиз керакми? Биз ривожланишимиз керак, бизга бозор керак", деб айтган Атамбоев.  

Журналист Атамбоевнинг ЕОИИ биринчи навбатда Россия манфаатларини акс эттириши борасидаги фикрини сўради. 

"Мен билмайман, Балки Россия ёки унинг раҳбарлари шундай истагандирлар. Бироқ бугунда бу иттифоқ фойдалидир, мисол учун Қирғизистонга. Нимага? Мисол келтираман. Россияда бизнинг ярим миллионга яқин меҳнат муҳожирларимиз яшайди, бу инсонлар мустақиллик йилларида турли сабабларга кўра у ерга кўчиб кетганлар. Баъзилар у ерда 20-30 йилдан бери яшамоқдалар. ЕОИИга кирганимиздан кейин уларда жуда бўлмаса ҳуқуқлар пайдо бўлди. Аввал улар у ерда қуллардек бўлганлар. Энди эса уларда ҳуқуқлар мавжуд. Улар ишга кира оладилар", деб жавоб берди Қирғизистон президенти. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар