Бокс. Олимпиада совриндорлари Қозоғистонда мағлуб бўлишди

Спорт 18 Февраль 2017 31263

Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 2-тури доирасида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ўз уйида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Бешта жангдан иборат мусобақада қозоғистонлик боксчилар умумий ҳисобда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аввалига 52кг.гача вазн тоифасида Аброржон Қодиров қозоғистонлик Ўлжас Саттибоевга имкониятни бой бериб қўйди. Беш раунд якунларига кўра, Саттибоев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи жангда 60кг.гача вазнда Закир Сафиуллин олимпиада ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этди — 3:0. Учинчи жангда яна бир олимпиада ўйинлари совриндори Шаҳрам Ғиёсов 69кг.гача вазн тоифасида Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилди. Дастлабки икки раунди ўз фойдасига ҳал қилган Шаҳрам кейинги раундларни бўш ўтказди ва якунда 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

81кг.гача вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев Нурдаулет Жармановга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғалаба қозонди — 3:0. Бироқ +91кг вазнда рингга чиққан Баҳодир Жалолов Камишбек Кункабаевга имкониятни бой бериб қўйди. Якуний ҳисоб 4:1, Astana Arlans фойдасига.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар