Бозорда дори сотишганини ҳеч эшитганмисиз?

Жамият 18 Февраль 2017 42167

Бозорга ҳамманинг иши тушади. У ердан кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, қўйингки кундалик ҳаётда керак бўладиган жамики нарсани топишимиз мумкин. Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” акциядорлик жамияти ҳудудида дори-дармонлар билан антиқа савдо қилаётганлар борлиги эса таажубланарли ҳол. 

Кийим-кечак ёки озиқ-овқат талабингизга тўғри келмаса қайтариб беришингиз мумкин. Айтайлик, бошингиз оғриб турса-ю, бозордан дори олиб ичсангиз, аҳволингиз танглашса... Ким айбдор? Дори-дармон воситаларини дуч келган жойда сотиш билан шуғулланиш инсон саломатлиги билан ўйнашиш эканлигини биламизми?

Давлат солиқ қўмитаси бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат килиш бош бошкармаси вилоят бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда мана шундай “антиқа савдо”нинг шоҳиди бўлдилар.

“Жаҳон бозори”да Шерзод Ҳасанохунов деган фуқаро дори-дармон сотишни бамайлихотир йўлга қўйиб олди. Ёши ўттиздан ошган. Демак, орқа-олдини ўйлаб иш тутадиган паллада. Назорат тадбирида 103 турдаги, қиймати 552 минг 350 сўмлик дори воситалари билан савдо қилаётганлиги маълум бўлди. Кунлик савдодан тушган 120 минг 700 сўмлик нақд пулдан кўриниб турибдики, қанчадан-қанча харидорлар суриштирмасдан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотиб олишган. 
  
Андижон туманининг Орол қишлоғида яшайдиган Бобурбек Мўминов ҳам ана шундай шоввозлардандир. 84 турдаги дори-дармонни ўзига хонаки дорихона растаси ташкил қилиб олиб сотмоқда. Ҳисоб-китоб қилсангиз 1 миллион 42 минг 840 сўмлик дорилар экан. Кимдир бу дорилардан харид қилиб, тўшакда ётган онасига, аёлига, боласига, синглисига, қўйингки хаста ҳол кимсаларга олиб бориб берган. Савдодан тушган 126 минг 400 сўм нақд пул мана шундан дарак бериб турибди. 

Нуриддин Каримов деган кимсанинг дори-дармон сотиш учун ҳеч қандай рухсатномаси йўқ. У ҳам мана шу бозорда 21 хил турдаги дори воситасини олдига териб олиб, харидор кутяпти. Яна бир фуқаро – Ёқутой Қурбонованинг “хонаки дорихона”сида 33 хил дори турибти. Уларнинг умумий қиймати салкам 650 минг сўмга тенг. Тадбир чоғида у харидорларга 320 минг 500 сўмлик савдо қилганлиги маълум бўлди. 

Ноқонуний фаолият юритаётган ҳамда инсон саломатлигидек бебаҳо бойлик билан “ҳазиллашаётган” яъни билиб-билмай қонунбузарликка қўл ураётган кимсаларга айтар сўзимиз шу: Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти  тўғрисида”ги Қонуни ва  Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори борлигини эслатиб қўймоқчимиз. Уларда белгиланган меъёрлар аниқ-тиниқ кўрсатиб қўйилган. Бундан бошқа изоҳга ҳожат йўқ. 

Элмурод Эрматов, Kun.uz мухбири. 

Шоҳруҳбек Эгамназаров,
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси 
Ахборот хизмати бош мутахассиси.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар