Германия бундеслигасининг 21-туридан ўрин олган «Аугсбург» ва «Байер» жамоалари учрашувида тарихий юбилей қайд этилди. 

Гап шундаки мазкур учрашувда леверкузенликлар яримҳимоячиси Карим Беларабий бундеслиганинг барча даврларидаги юбилей голи — 50 мингинчи голга муаллиф қилди. Германия терма жамоаси футболчиси учрашувнинг 23-дақиқасида ҳисобни очиб бу натижани қайд этди.

Учрашув якунда 1:3 ҳисобида «Байер» фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ғалабадан кейин Рожер Шмидт шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 30тага етди ва жамоа 8-ўринга кўтарилиб олди.