"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2008 йилдан 2012 йилгача мураббийлик қилган "Барселона" клубига бошқа қайтмаслигини айтди. Бундан ташқари, у "шаҳарликлар" сафига Лионель Мессини қўшиб олмоқчи эмаслигини таъкидлаб ўтди.   

Аввалроқ Месси Гвардиоланинг "Барса"га қайтишини истаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди.

"Ҳеч қачон "Барселона"га бош мураббий лавозимига қайтмайман. Менинг у ердаги даврим ўтди. 

Месси "Манчестер Сити"га? Мен у фаолиятини "Барселона"да тугатишини исташимни бир неча марта айтганман", деб Гвардиола айтганларини Goal нашри келтириб ўтди.