Хитойда робот-полициячи хизматини бошлади

Технология 18 Февраль 2017 6713

Хитойнинг Хэнань вилояти темир йўл вокзалида янги ходим – робот-патруль иш бошлади. У ХХР вокзалларида хизмат қилишни бошлаган биринчи робот номига эга бўлди, деб ёзмоқда China News Service агентлиги.

Хабарларга кўра, робот-полициячи Чжэнчжоу шаҳрининг тезюрар поездлар вокзалининг кутиш залида йўловчиларга хизмат кўрсатади. 

Робот мустақил равишда патруллик қила олади, йўловчиларнинг юзини скан қилиб, шахсини аниқлайди. У, шунингдек, йўловчиларнинг саволларига жавоб бериши, ҳаво ҳароратини ўлчаб, ёнғин хавфидан огоҳлантириши мумкин. 

Қайд этилишича, бир ҳафта мобайнида робот синов тариқасида ишлайди, шундан сўнг доимий тартибда тунги сменада фаолият кўрсатади. 

2016 йил сентябрь ойида Хитойнинг Шэньчжэнь аэропортининг 3-терминалида AnBot патруль роботи иш бошлаган эди. Унинг баландлиги 1,49 метрни ташкил этади, вазни  78 килограммдир. Робот соатига 18 км тезликда ҳаракатлана олади. Машина 4та юқори ўлчамли камера билан жиҳозланган бўлиб, йўловчиларнинг юзини аниқлай олади. Уларнинг юз суратлари аэропорт хавфсизлик хизматларига юборилиши мумкин. 

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар