Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Чоткўпир қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида бирга улфатчилик қилиб ўтирган 1963 йилда туғилган қўшнисига пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги натижасида касалхонада вафот этганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида гумонланувчи қўлга олинди. 

Хабарда айтилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда